Конститусиямиз қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан Қашқадарё вилоятида куч тузилмалари ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. 

Якуний натижаларга кўра, вилоят ИИБ жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни вилоят Божхона бошқармаси, Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ҳамда Миллий гвардия вилоят бошқармаси жамоалари банд этди. 

Ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Музаффар БАСНИРОВ, 

капитан.

Қашқадарё вилояти.