Яқинда Ўзбекистон давлат консерваториясида “Зўравонликка қарши биргаликда курашамиз!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Шайҳонтохур тумани ИИО ФМБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими масъул ходимлари, хотин- қизлар масалалари бўйича инспекторлари, Имом Хасан жўме масжиди имоми, “Ўқчи” маҳалласи фаоллари ва ўқув муассасаси раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ҳамда факултет талабалари иштирок этдилар.
Маърузачилар талаба ёшларга терроризм ва диний экстремизм фожеаси, бу ҳодисага ёш авлод билимсизлиги туфайли алоқадор бўлиб қолаётгани ҳақида маълумотлар бериб ўтдилар. Замонавий технологиялар ривож топган айни дамда, интернет ресурсларидан тўғри фойдаланиш, диний масалаларда салл-марказга мурожаат этиб, ишончли маълумот олиш тавсия этилди.
Ички ишлар ҳодимлари, аёлларга ўтказилаётга таъзйиқлар, уларнинг оқибатлари, зўравонликларнинг турлари ҳақида батафсил маълумот бердилар. Талабалар орасида у ёки бу зўравонликка дуч келаётганлар бўлса, ҳар бир хотин-қиз давлат ҳимоясида экани, уларга “Ҳимоя ордерлари” берилиши ҳақида тушунтирилди.
Тадбирда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.
