Ички ишлар органлари ходимларининг интеллектуал салоҳияти, дунёқараши ва маънавиятини юксалтириш, китобхонлик маданиятини ошириш, фаол китобхонлар сафини кенгайтириш мақсадида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Абу Али ибн Сино номидаги вилоят Ахборот-кутубхона марказида “Зукко китобхон” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Танловда бошқарма аппарати ҳамда шаҳар-туманлар ички ишлар бўлимлари ва соҳавий хизматларидан 70 нафардан зиёд ходимлар иштирок этишди.

Шу куни Ахборот-кутубхона маркази масъул ходимлари томонидан Алишер Навоийнинг янги таҳрирдаги “Хамса” достонининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Кўрик-танлов якунида фаол иштирок этган ходимлар ҳамда ғолиб жамоалар вакиллари бошқарма бошлиғининг фахрий ёрлиғи, китоблар жамланмаси ҳамда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Амирсой” сиҳатгоҳида 3 кун давомида бепул дам олиш имконини берувчи йўлланма билан рағбатлантирилди.

Жасурбек ШУКУРЛАЕВ,

катта лейтенант.

Бухоро вилояти.