Куни кеча Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ўртасида ахборот-маънавий соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида меморандум имзоланди.

Меморандум доирасида Миллий кутубхона томонидан жазони ижро этиш муассасаларига мунтазам равишда ахборот-ресурслар – китоблар, газета-журналлар ва бошқа даврий нашрларни етказиб берилаётгани ва бу ҳамкорлик келгуси йилларда ҳам давом эттирилиши алоҳида таъкидланди. Шунингдек, ҳамкорликни кенгайтириш, муассасалар ўртасида янги режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Ана шундай меморандумдан яна бири “Заковат Арена”да “Заковат интеллектуал клуби” нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳам имзоланди. Мазкур ҳужжат доирасида келгусида департамент тизимидаги ходимлар ва жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳбуслар ўртасида “Заковат” ва яна бошқа турдаги интеллектуал ўйинлар ўтказилиши режалаштирилди.