Яқинда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти раҳбарияти ҳамда университет ректори, академик Шуҳрат Сирожиддинов иштирокида ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзоланди. Шунингдек, мулоқот давомида мазкур олий таълим муассасасида психология йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг амалиёт базаларини кенгайтириш, пенитенсиар психология соҳасини ривожлантириш истиқболлари ҳамда бу борадаги ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди. Ушбу ҳамкорлик Ўзбекистонда пенитенсиар психологиянинг илмий ва амалий асосларини мустаҳкамлаш, шунингдек, соҳа учун ихтисослашган малакали мутахассислар тайёрлашга хизмат қилиши шубҳасиз. 

Садриддин ХАЙРУЛЛАЕВ, 

лейтенант.