Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 20 апрелдаги “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида Жиззах вилояти Бахмал туман ҳокими М.Анарбоев ҳамда туман ИИБ бошлиғи А.Жалолов шу ҳудудда истиқомат қилувчи 2 нафар афв этилган шахс билан учрашдилар. Мулоқот давомида уларни ижтимоий мослаштириш, бандлигини таъминлаш, ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш юзасидан масъул ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Постда” мухбири.

Жиззах вилояти.