Ички ишлар органларида фаолият юритаётган хотин-қизлар билан ишлаш борасидаги фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида вилоят ИИБ Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Ш.Сафарова бошчилигида қатор соҳа масъуллари, шаҳодатланган аёл ходималар иштирокида ўтказилган йиғилишда хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлашга доир 2022 йил давомида “Хотин-қизлар билан ишлаш харитаси” доирасида олиб борилган ишлар сарҳисоб қилинди.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 20 январ куни қабул қилинган “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳам муҳокама қилинди. Тадбир доирасида вилоят ИИБ Тиббиёт бўлими шифокори Г.Сафарова “Соғлом турмуш тарзига амал қилиш, аёлларда учрайдиган айрим касалликларнинг табиий даво муолажаларини қўллаш” мавзуларида маъруза қилди. Яна тизимда фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг муаммолари ҳам ўрганилди.
Давра суҳбати тарзида олиб борилган муҳокама жараёнида янги йилнинг биринчи чорагида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
М.АҲАДОВ,
“Постда” мухбири.
Бухоро вилояти.
