Вилоят ИИБ Йҳхбда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида жорий йилнинг 3 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокамасига бағишланган тезкор йиғилиш ўтказилди. Унда вилоят ИИБ бошлиғи, полковник М.Миралимов, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, тизим фахрийлари, хизмат соҳа раҳбарлари, ЙҲХБ шахсий таркиби иштирок этди.

Йиғилишда содир бўлиши мумкин бўлган автотранспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш, “Хавфсиз ва равон йўл” дастури доирасида амалга оширилган ишлар, вилоят ҳудудида намунали ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилиши ҳамда бошқа йўналишларда амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилинди. Шунингдек, ўз ишига совуққонлик билан қараган бир қатор раҳбар ва ходимларга нисбатан қатъий таъсир чораларни қўллаш юзасидан қарорлар қабул қилинди. Тизимда мавжуд муаммолар ўртага ташланиб, уларни бартараф этиш ва самарали хизматни ташкил этиш борасида масъулларга манзилли топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, ўз хизмат вазифаларига виждонан ёндашиб, намунали фаолияти билан ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ инспекторлар бошқарма бошлиғи томонидан муносиб рағбатлантирилди. Йиғилиш сўнгида бошқарма бошлиғи шахсий таркиб ва соҳавий хизмат раҳбарларининг бугунги муҳокамадан керакли хулоса чиқариши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

У.ШУКУРЛАЕВ,

капитан.

Бухоро вилояти.