Сурхондарё вилоятида янги ташкил этилган Бандихон туманидаги 3-сектор ҳудудида ички йўллар таъмирланмоқда. 

Жумладан, ҳудуддаги “Зевар” маҳалласига олиб борувчи 500 метр масофадаги ички йўлларга тош-шағал аралашмаси ётқизилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилди. 

Сектор ҳудудида мавжуд бошқа муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича ҳам амалий ишлар олиб борилаётир. Муҳими, бундан одамлар хурсанд бўлишмоқда.  

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,

“Постда” мухбири.

Сурхондарё вилояти.