Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида республика Президентининг жорий йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Бошқарма ва соҳавий хизматлар ходимлари иштирокида ташкил этилган тадбирда ички ишлар органларига номзодларни қабул қилишнинг шаффоф ва адолатли тизимини яратиш, ушбу тизимни рақамлаштириш, энг сара номзодларни хизматга қабул қилиш чора-тадбирлари тилга олинди.

Шунингдек, соҳа вакилларининг билим ва малакасини ошириш, маънавий-маърифий ишлар ҳамда психологик тадбирларни ташкил этиш, ишга қабул қилинган ходимлар ва уларга бириктирилган мураббийларнинг масъулиятини ошириш борасидаги ўзгаришларга тўхталиб ўтилди. Йиғилиш давомида мавзуга оид видеоматериал намойиш этилди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Постда” мухбири.

Жиззах вилояти.