Боёвутда Пробация гуруҳи ҳисобида турган шахсларни бандлигини таъминлашга қаратилган меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмаркада бир неча корхона ва ташкилотлар бўш иш ўринлари билан қатнашди.
Боёвут тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобидаги вақтинча ишсиз бўлган 11 нафар шахс иштирок этди. Уларнинг 2 нафари Боёвут тумани Учтурғон Мфйда жойлашган ғишт заводига, 2 нафари "Стелла Модда" Мчжга ишга жойлаштирилди.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Постда” мухбири.
Сирдарё вилояти.
