Ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган «Долзарб 40 кунлик» кенг кўламли профилактика тадбири доирасида Андижон вилояти ИИБ бўлинмалари ходимлари томонидан муайян ишлар амалга оширилди. Тезкор-қидирув тадбирлар давомида гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ 9 та, психотроп препаратларни сақлаш ва сотиш билан боғлиқ 5 та (16 300 дона) ҳолат аниқланиб, ноқонуний сақланаётган 7 дона ов қуроли олиб қўйилди.
Чегара ҳудудларида Ххрда ишлаб чиқарилган 84 минг дона пиротехника воситалари тегишли тартибда мусодара қилинди.
Профилактик тадбирлар бошланганидан буён жиноят содир этиб, суд ва терговдан қочиб юрган 20 нафар фуқаро қўлга олинди.
Тадбир давом этмоқда, янги натижаларни кутиб қоламиз.
Б.Клейман.
