Наманган тумани ФҲДЁ бўлимида туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими, туман ИИБ масъуллари, бош имом хатиб ва психологлар иштирокида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш юзасидан қисқа муддатли ўқув ташкил этилди.
Ўқув давомида иштирокчилар томонидан оила қуриш истагини билдирган ёшларга "Оилавий хуқуқий муносабатлар", "Оилавий турмуш психологияси", "Иқтисод ва оила бюджети", "Маънавий-ахлоқий қадриятлар", "Ота-оналик ижобий кўникмалари" мавзусида ўқув машғулотлари ўтказилди.
Унда 15 та оила қуриш истагини билдирган жуфтликлар иштирок этди.
Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА,
ўз мухбиримиз.
Наманган вилояти.
