1667-йил – Голландияликлар томонидан Америкада Брюккелин (ҳозирги Бруклин) шаҳрига асос солинган.
1867-йил – Аляска расман Россиядан Ақшга ўтган. 1917-йилдан 18-октабр Ақшда Аляска куни сифатида нишонланади.
1944-йил – Совет қўшинлари Чехословакияга кирган.
1951-йил – СССР ядро синовларини ўтказган.
1991-йил – СССР ва Исроил 1967-йилда узилган дипломатик алоқаларни тиклаган.
1994-йил – Украина Олий Радаси Коммунистик партия тақиқини бекор қилган.
1995-йил – Украина Европа Кенгашига қўшилган.
1996-йил – Тошкентда Темурийлар тарихи давлат музейи тантанали равишда очилган. Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларида Соҳибқирон Амир Темур ҳайкали очилган. Ҳар икки шаҳарга «Амир Темур» ордени топширилган.
1996-йил – Мамлакатимизда Самарқанд шаҳри куни деб белгиланган.
1996-йил – Тошкентда «Биржа ва улгуржи савдо» янги ҳафталик газетаси тақдимоти бўлиб ўтган.
2007-йил – Покистонда мамлакат тарихидаги энг йирик теракт содир бўлган: Беназир Бхутто кортежи портлатилган, 130 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
2009-йил – Эроннинг Систан ва Балужистон вилоятида теракт содир этилган.
2011-йил – Россия, Украина, Беларус, Қозоғистон, Арманистон, Қирғизистон, Молдова ва Тожикистон Мдҳда эркин савдо зонаси тўғрисида битим имзолаган.
