Мамлакатимизда 1993-йил 29-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарори билан «14-январ – Ватан ҳимоячилари куни» деб белгиланган. Хўш, дунё давлатларида ҳам ўз ҳимоячилари учун алоҳида байрам куни мавжудми?
Ҳарбий салоҳияти бўйича Ер юзидаги энг қудратли мамлакатлардан бири Ақшда ҳар йили май ойининг сўнгги душанбасида урушларда қурбон бўлган аскарлар ва зобитлар хотирланади. Ҳарбийлар куни эса 11-ноябрда нишонланади. Унда барча Ақш ҳарбий хизматчиларини, хизмат даври қайси вақтга тўғри келишидан қатъи назар, уларнинг хизматини тақдирлаш учун нишонланади. Аниқроқ қилиб айтганда, Ақшда «ҳарбийлар куни» дейилганда кўпинча Хотира Куни (ҳалок бўлганлар хотираси) ёки (барча хизмат қилганлар) назарда тутилади.
Франсияда эса 14-июл куни нишонланадиган Миллий байрам (Бастилия куни) доирасида Қуролли Кучларнинг катта ҳарбий парадлари ва тадбирлари ўтказилади, бу мамлакат ҳарбий кучларига эҳтиром кўрсатишнинг асосий кунидир. Кунчиқар юрт Японияда Мудофаа кучлари 1954 йилда ташкил топган бўлиб, уларнинг хизмати турли кунларда нишонланади, лекин алоҳида расмий байрам белгиланмаган. Японлар қуролли кучлари хизматини турли тадбирлар орқали шарафлашади.
Испанияда 12-октабр куни катта ҳарбий парад ва тадбирлар бўлиб ўтади, бу Испания Қуролли кучларининг қудрати ва бирлигини намойиш этади. Бу байрамда Испания армияси, денгиз флоти, ҳаво кучлари иштирок этади.
Хитойда Халқ Озодлик Армияси ташкил топган кун, яъни 1-август бутун мамлакат бўйлаб катта ҳарбий байрам сифатида нишонланади. Бундан ташқари, 3-сентябръ Японияга қарши ғалаба қозонилган кун сифатида нишонланади ва ҳарбий тарихга бағишланади.
Россияда Ватан ҳимоячилари куни ҳар йили 23 февралъ куни нишонланади. Байрам куни президент ва давлат расмийлари иштирокида тантанали тадбирлар, Қуролли Кучлар вакилларига мукофотлар топшириш маросимлари ўтказилади.
Азизжон Алижонов,
ИИВ Малака ошириш институти
“Жанговар тайёргарлик” сикли бошлиғи, доцент, подполковник.
