Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) – Ер юзида тинчликни мустаҳкамлаш ва хавфсизликни таъминлаш, давлатларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган халқаро ташкилот.

1945-йилда тузилган Бмтни барпо этиш ҳақидаги қарор собиқ иттифоқ, Ақш, Англия ва Хитой ташқи ишлар вазирларининг Москвадаги кенгашида 1943-йилда, Устави эса Сан-Франсиско конференсиясида 1945-йилда қабул қилинган. БМТ Уставига дастлаб 51 давлат имзо чеккан. 2000-йилда эса уларнинг сони 189 тага етди. Бмтнинг доимий иш ўрни (штаб квартираси) — Ню-Ёрк шаҳри.

БМТ низомида кўрсатилганидек, у халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, халқларнинг тенг ҳуқуқли бўлиши ва ўз тақдирини ўзи белгилаши қоидасига амал қилиб, миллатлар ўртасида дўстлик муносабатларини ривожлантиришни, иқтисодий-ижтимоий, маданий муаммоларни ҳал этишда халқлар ўртасида ҳамкорлик бўлишини таъминлашни кўзда тутиб, шу умумий мақсадларга эришишда миллатлар ҳаракатини уйғунлаштириб турадиган марказ ҳисобланади.

Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилганидан кейин кўп ўтмай 1992-йил 2-мартда Бмтга аъзо бўлди. Шу куни БМТ Бош Ассамблеяси биноси олдида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи кўтарилди. 1993-йили 24-октабр куни Бмтнинг Тошкентдаги ваколатхонаси очилди, шу билан биргаликда, Бмтда Ўзбекистон Республикаси ваколатхонаси иш бошлади.