– 1792-йил – Франсия Республика деб эълон қилинган.
– 1862-йил – Ақш президенти Авраам Линколън қора танли қулларнинг озод этилишини эълон қилган.
– 1869-йил – Австрияда дунёдаги биринчи почта откриткалари чиқарилган.
– 1921-йил – Латвия, Литва ва Эстония Миллатлар Лигасига қабул қилинган.
– 1960-йил – Мали Франсиядан мустақилликка эришган.
– 1974-йил – БМТ Бош Ассамблеясида илк бор «Фаластин масаласи» кун тартибига киритилган. Бу аслида Фаластин Озодлик Ташкилоти ва унинг раҳбари Ёсир Арофатни Фаластин халқининг ваколатли вакили сифатида эътироф этиш эди.
– 1980-йил – Эрон – Ироқ уруши бошланган.
– 1989 - йил – қозоқ тили Қозоғистоннинг давлат тили деб эълон қилинган.
– 1991-йил – Тожикистонда Коммунистик партия фаолияти тақиқланган.
– 1991-йил – Мустақил Косово Республикаси ташкил топган.
– 2000-йил – аксиялар нархининг пасайиши туфайли Миcрософт асосчиси ва раҳбари Билл Гейцнинг бойлиги 22 миллиард долларга камайган, аммо қолган 63 миллиард доллар унга 2008-йилгача дунёнинг энг бой одами унвонини сақлаб қолишга имкон берган.
