Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳар йили дунёда 6 миллион киши тамаки чекиш туфайли энг оғир касалликларга чалиниб, ҳаётдан кўз юмади. Бу – сигарет ҳар олти сонияда бир одамнинг умрига зомин бўлмоқда дегани. Бугун дунёда тамаки чекувчилар сони 1,6 миллиардга яқинлашган. Бу муаммога қарши курашишнинг энг самарали йўли соғлом ҳаёт кечиришни танлашдир.
Мутахассислар фикрича, соғлом турмуш тарзини яратишда, аввало тамаки маҳсулотлари истеъмолига чек қўйиш зарур. Ундаги никотин моддаси инсон саломатлиги учун хавфли бўлиб, юрак, қон-томир, нафас аъзолари касалликларини келтириб чиқариши, организмда хавфли ўсмалар пайдо қилиш эҳтимоли кучли. Улар орасида ҳомиладор аёллар, гўдаклар, болалар, ўсмирлар ва ёшлар ҳаммадан кўп жабр кўрмоқда.
Мазур сана муносабати билан мамлакатимизда ҳам «Тамакисиз соғлом ҳаёт», «Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!», «Чекмасдан ёшлик гаштини сур» сингари мавзуларда тадбирлар, давра суҳбатлари, матбуот анжуманлари ўтказилади.
Маълумот ўрнида айтиш лозими, 2017 йил март ойидан бошлаб, Ўзбекистондаги жамоат жойларида тамаки маҳсулотлари чекиш тақиқланишидан огоҳлантирувчи белгиларни жойлаштириш тартиби жорий этилган.
