Тарихдан тариқча

Машҳур инсонларнинг ҳаёт йўли ва улар билан боғлиқ воқеалар ҳар доим сирли ва қизиқарли бўлиб келган. Алфред Нобел ана шундай тарихий шахслардан биридир.

Ўзининг динамит ихтиросида илк маротаба нитроглицериндан фойдаланган Алфред Нобел (1833-1897) дунёга тирик жонзотларни битта қўймай қирувчи портловчи моддаларни тақдим этган олимдир.

Дастлаб унинг оламшумул ихтироси ўз укаси Эмил ва бир неча ишчисини заводдаги бахциз ҳодиса оқибатида ҳаётдан олиб кетган. Шундан кейинги динамит қурбонларининг сони юз мингдан ҳам ошиб кетган. Охир-оқибат, олим шу даражада бойиб кетганки, одамларнинг эътиборини аянчли ўлимларга сабаб бўлган ихтиросидан чалғитиш мақсадида илм-фан соҳасида муваффақиятга эришган олимларга ҳар йили ўзининг номи билан аталувчи мукофот берилишини йўлга қўйган.

Нобелнинг бу қарорга келишига газетада адашиб босилган ўзининг ўлими ҳақидаги таъзиянома сабаб бўлган. Ўша таъзияномада у "ўлим савдогари" дея номланган эди.