1. Ҳам тан, ҳам руҳ дам олиши учун имкон яратинг. Кунлик ҳордиқ, уйқу вақти 8 соатдан кам бўлмасин.

2. Тўғри овқатланишга аҳамият қаратинг. Истеъмолдаги таомлар витамин ва минералларга ҳамда антиоксидантларга бой бўлсин. Асаб учун сутли маҳсулотлар ва таркибида аминокислоталар мавжуд бўлган маҳсулотлар ҳам жуда фойдалидир. Кун давомида тез-тез ва кам-камдан тамадди қилинг.

3. Баъзан одамлар арзимас нарсалар учун ҳам асабийлашади. Масалан, йўлдаги тирбандлик, кечикиб келган автобус, дўкондаги узун навбат, ёмон об-ҳаво, кимнингдир қўрс муомаласи. Бундай ҳолларга аҳамият қаратиб, аччиқланиш ярамайди. Унутманг, киши кўнгли қанчалик ҳотиржам бўлса, у шунчалик соғломдир!

4. Жисмоний машқлар, спорт, рақс, пиёда юриш ва югуриш ҳам асаб тизими меъёрида ишлаши учун жуда зарур.

5. Ҳаёлдан кечувчи ўй-фикрлар, мулоҳаза тарзини кўриб чиқинг. Ортиқча, кераксиз, салбий нарсалар ҳақида ўйламасликка ҳаракат қилинг. Кўпроқ оила ва дўстлар даврасида суҳбат қуринг, бўш вақтларни мутолаага бағишланг. Мусиқа, табиатнинг гўзал манзаралари ёрдамида онгингизга ижобий таъсир кўрсатинг.

6. Чуқур нафас олиш машқини тез-тез бажаришни одат қилинг. Бу билан мия кислородга тўйинади ва сокинлашишга ёрдам беради. Бу машқ техникаси жуда оддий: кўзларни юмиб, 5 сония санаган ҳолда бурун орқали чуқур нафас олинг ва 2 сония нафасни ушлаб туринг. Сўнгра худди шундай оҳиста 5 сония ичида нафасни оғиздан чиқаринг. Бу ҳаракатни 10 маротаба такрорланг. 

Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.