Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, дунёда ҳар саккиз кишидан бири руҳий касалликдан азият чекади. Бу мамлакатлар ва жамиятлар иқтисодиёти учун қимматга тушади, аммо муаммо шундаки, уларга етарлича эътибор берилмаяпти.
Ўртача ҳисобда мамлакатлар соғлиқни сақлаш учун ажратилган барча харажатларнинг 2% дан камроғини руҳий саломатликка ажратади. Ўртача даромадли мамлакатларда бундай харажатларнинг 70% дан ортиғи ҳали ҳам психиатрия шифохоналарига тўғри келади. Муаммолар орасига хизматлар сифати, руҳий саломатлик саводхонлиги, камситиш киради.
***
Туз ( натрий хлорид) инсон танаси ўз ҳаётий функцияларини бажариши учун зарур бўлган асосий катионлардан биридир. Кундалик норма 10-13 гр. туз ҳисобланади. Агар туз миқдорини камида 4 гр. га камайтирсангиз, ҳаётингизни 6 йилгача узайтирасиз.
***
Ёзувчилар орасида машҳурларнинг машҳури номини бир неча ўн йиллардан бери Агата Кристи эгаллаб турибди. Адибанинг 78 та асари 44 тилга таржима қилиниб, 2 миллиард нусхада сотилган.
***
Сиз тўғри нафас оласизми? Олимлар сайёрада одамларнинг атиги 10 фоизи тўғри нафас олиши мумкинлигини аниқладилар. Тўғри нафас олиш пайтида сиз нафақат кўкрак қафасидан, балки ошқозондан ҳам фойдаланишингиз керак.
***
Электр симига қўнган қушлар нега нобуд бўлмайди?
Симга қўнган қушларнинг танаси электр тармоғидек бўлади, бу тармоқнинг қаршилиги иккинчи тармоқнинг қаршилигига нисбатан жуда катта бўлади. Шунинг учун бу тармоқдаги (қушларнинг танасидаги) ток жуда кам бўлиб, қушга зарар келтирмайди. Аммо симда турган қушнинг қаноти, думи ёки тумшуғи тегса, умуман қандай қилиб бўлмасин, у орқали ерга ток ўца унинг гавдаси орқали ерга ўтиб кетган ток уни кўз очиб юмгунча нобуд қилади.
Интернет маълумотлари асосида Гулчеҳра Бувамирзаева тайёрлади.
