Кофеин аслида энергия бермайди. Бу шунчаки миянгиздаги аденозин, яъни чарчаганингизда буни сизга хабар берадиган рецепторларни вақтинчалик блоклайди холос...

***

Тошбақаларнинг танаси ва ички органлари қаримайди. Шунинг учун тошбақалар камдан-кам ҳолларда қариликдан ўлади. Улар асосан узоқ умри давомида орттириб олган жароҳатлар, касалликлар ва йиртқичлар ҳужумидан нобуд бўлади.

***

Жавдари, яъни қора буғдой унидан қилинган нонни афзал кўрадиган одамлар юрак-қон томир тизими касалликларидан камроқ азоб чекишади. У оқ нонга қараганда 30 фоиз кўпроқ калий ва 50 фоиздан ортиқ магнийга эга.

***

Уйқу учун тавсия этиладиган ҳаво ҳарорати 18-21 градус ҳисобланади. Инсон айнан шундай ҳароратда яхши ухлай олади.

***

Анор антиоксидантларга бойлиги боис яллиғланишга қарши кучли таъсирга эга, шунингдек, саратон ҳужайраларининг ҳосил бўлишига қаршилик қилиб, ҳатто ўлдиради. Қон босимини сезиларли даражада туширади.


Г. Бувамирзаева тайёрлади.