Кунлардан бирида устоз ўз шогирдига камондан ўқ отишни ўргатаётган эди. Йигит ёй ва иккита ўқни қўлига олиб, машқни бажаришга ҳозирланди. Шу пайтда устоз унинг ёнига яқинлашиб, ўқлардан бирини тортиб олди ва бир четга ирғитди.
– Нега иккинчи ўқимни олиб қўйдингиз? – ҳайрон бўлиб сўради шогирд.
– Мен сендан иккинчи эмас, биринчи ўқни олдим, чунки у барибир нишонга тегмасди.
– Ахир, нима учун?
– Чунки ўқ узаётиб, захирада яна бир уриниш борлигини ҳис этиб, диққатингни тамоман жамлай олмаган бўлардинг, – дея жавоб қилибди устоз.
Рус тилидан Гулчеҳра АЗИМОВА таржимаси.
