Биласизми? Одамлар қоғозда босилган маълумотларни, уни электрон вариантидан кўра яхшироқ қабул қиладилар.
Норвегиялик олимлар коллеж талабаларида бир тажриба ўтказдилар: баъзиларига матн босма ҳарфларда ёзилган варақлар берилди, қолганларига эса худди шу матнни компютер экранида ПДФ форматида ўқиш учун берилди. Маълум бўлишича, ўқувчилар қоғозда босилган маълумотларни яхшироқ ўзлаштиришган.
Тараққиёт юксалиб, рақамли олам кундан-кунга кучайиб бораётган бир пайтда, босма китоблар рақамли ахборот воситаларига қарши курашда яна ғалаба қозонди.
