* Кексалик давридаги хотиралар ҳаққи яшаш керак.
* Китобсиз ниманидир ўрганишга интилиш тўр билан сув тўплашга уриниш демак.
* Ёвуз инсоннинг эзгу мақсадини ёвуз ниятдан фарқлаш қийин.
* Ўз ҳуқуқидан фойдаланган одам ҳеч кимнинг ҳуқуқини бузмайди.
* Ғоя ва фикрлар худди ҳосил мисоли, уларни ўз вақтида териб олиш зарур.
* Инсонлар мослашиш асносида ўзини асраш учун ҳар нарсага кўникишга интилади ва натижада ўзлигини йўқотади.
* Мақсадга интил, аммо бугунги кунни ҳам унутма.
* Ҳар бир масалани, албатта, икки томонлама ўрганиш керак.
* Нимаики олаётган бўлсангиз, билингки, у берганингизни акс эттиради.
* Мағзини ейиш учун аввал ёнғоқни синдириш лозим.
Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.
