Камбағал бир йигит бой қизни севарди ва бир куни унга бу ҳақда айтди. Қиз унга шундай жавоб берди:
- Мени диққат билан эшит! Сенинг бир ойлик маошинг менинг кундалик ишлатадиган пулимдан ҳам камроқ. Шунда ҳам мени ром эта оламан, деб ўйлайсанми? Мен ҳеч қачон сени севмайман. Шунинг учун мени унут ва яхшиси ўзингга тенг бирорта қизни топ!
Аммо йигит нимагадир қизни осонликча унута олмади.
10 йил ўтди.
Бир куни улар савдо марказида юзма-юз келиб қолишди. Қиз уни таниди:
- Мен турмушга чиқдим. Биласанми, эримнинг маоши қанча? Ойига $ 200 минг! Тасаввур қиляпсанми? У яна жуда ақлли ҳам.
Йигит бу сўзларни эшитиб анча ранжиди. Шу дақиқада қизнинг эри келиб қолди ва йигитни кўриб чеҳраси очилди:
- Салом жаноб! Шу ердамидингиз? Танишинг, бу менинг аёлим...
Кўчага чиқишгач эри қизга йигит ҳақида гапириб бера бошлади:
- "Мен шу жанобнинг қўлида ишлайман, сенга айтгандимку.
Жаноб ҳозир ойига 2 млн топади, аммо бир вақтлар у севган қиз камбағаллиги учун уни рад қилган экан. Шунинг учун ҳалигача уйланмаган. Бунақа кучли муҳаббатни яна қаердан топиш мумкин? Қиз қандай омадли эканлигини билмаган экан, шундай эмасми?" бу сўзларни эшитган аёлнинг кўзларидан ёш оқди...?
