Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси "ЭХПО 2020 Дубаи" бутунжаҳон кўргазмасида иштирок этаётган Ўзбекистоннинг Миллий павилони маданий дастурларининг расмий ҳамкори ҳисобланади. “ЭХПО 2020 Дубаи” кўргазмасининг 6 ойлик фаолияти давомида Жамғарма томонидан бир қатор муҳим маданий тадбирларни ўтказиш режалаштирилган.
Дубайдаги "Эхпо-2020" бутунжаҳон кўргазмасида сўнгги йилларда мамлакатимизнинг илмий ва иқтисодий ютуқлари, маданий мероси ва сайёҳлик салоҳияти, шунингдек, янги Ўзбекистонни ривожлантириш режаси, мамлакатнинг инвестиция имкониятлари кенг халқаро жамоатчиликка намойиш этилаётган Ўзбекистон Республикасининг Миллий павилёни ўз ишини амалга оширмоқда.
Дубайдаги Бутунжаҳон кўргазмаси фаолияти давомида Жамғарма Ўзбекистон Миллий павилёни билан ҳамкорликда мамлакатимизнинг маданий ва сайёҳлик салоҳиятини халқаро майдонда илгари суришга қаратилган қатор тадбирларни тақдим этади.
“Эхпо 2020 Дубаи” жаҳон кўргазмаси 2022-йилнинг 31-мартигача бўлган даврда бутун дунё бўйлаб 25 миллионга яқин меҳмонларни қабул қилиши режалаштирилган.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева:
"Бугун Ўзбекистон дунёга очиқ, ижобий тажриба орттиришга тайёр ҳамда ўз тажрибаси билан мамнуният ила ўртоқлашар экан, юртимизнинг маданий салоҳиятини халқаро майдонда самарали тарғиб этиш учун янги пойдевор қўймоқдамиз. 2022-йилда Ўзбекистон ва БАА ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30-йиллигини нишонлаймиз. Бу, бизни бир-биримизга ишониш, янги ютуқларга илҳомлантириш, турли даражаларда ва соҳаларда ўзаро мулоқот қилишни ўргатган уч самарали ўн йилликлар эди. Шунинг учун, Ўзбекистонни “ЭХПО-2020 Дубаи” жаҳон кўргазмасида иштирок этиши — бу Бирлашган Араб Амирликлари-ташкилотчи мамлакат ва бошқа иштирокчи мамлакатлар билан юқори даражадаги мулоқотга қўшимча суръат бахш этадиган муҳим воқеадир".
Мона Ганем Ал Марри, Дубай ҳукумати матбуот бўлими Бош директори, Бирлашган Араб Амирликлари гендер баланси Кенгаши Вице-президенти:
Бутунжаҳон бўйлаб “Эхпо 2020 Дубаи” кўргазмасида 191 та мамлакатларнинг иштироки, замонамизнинг энг муҳим ютуқларини намойиш қилувчи ҳамда турли соҳалардаги кашфиётларни бирлаштирадиган ҳақиқий глобал майдондир. Ушбу жаҳон кўргазмаси Бирлашган Араб Амирликларининг олтин юбилейини нишонлаш йилида ўтказилаётгани, мамлакатимизнинг миллий ютуқларини, шунингдек, кейинги 50 йил ва ундан кейинги даврларга мўлжалланган режалари ҳақида рамзий маънога эга. Юртимиз олтин юбилейини нишонлаш бутун жаҳон билан биргаликда амалга оширилаётгани, албатта, бизни келажакка ишонч билан қарашга ундайди, чунки бизда келажакни шакллантириш учун тасаввур ва имкониятлар мавжуд. Биз Ўзбекистонни меҳмон сифатида қутлаймиз ва Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси — айниқса, унинг Дубайдаги ташаббуслари ишига юксак баҳо берамиз. Ушбу дастур ва Павилион мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни бир неча устувор йўналишлар бўйича мустаҳкамламоқда ва БАА ва Ўзбекистон раҳбарияти ҳамда халқлари ўртасидаги ҳамжиҳатликни акс эттиради.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори Гаяне Умерова:
"Бу сафарги "Эхпо 2020" жаҳон кўргазмаси илк маротаба Яқин Шарқда бўлиб ўтмоқда ва “ЭХПО 2020 Дубаи”да Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг иштироки, Ўзбекистоннинг бебаҳо меросини, мамлакатимиз ва Араб дунёси ўртасидаги бой маданий алоқаларни, асрлар давомида шаклланган Ислом сивилизацияси ҳақида бутун дунёга сўз юритишнинг ноёб имкониятидир. Ушбу маданий қатламни асос қилиб олган ҳолда, Ўзбекистонни инсоният манфаати учун келажакни яратиш, умумий қадриятларни шакллантиришга ёрдам берадиган илғор фикрлаш ва ижодий салоҳиятга эга мамлакат сифатида янгича тарзда тақдим этиш биз учун ҳам муҳимдир".
2021-йилнинг 27-ноябр: “Дубаи Опера” саҳнасида "Лазги – Қалб ва Муҳаббат рақси" балетининг халқаро тақдимоти
Халқаро аудиторияга ўзбек халқининг асл анъаналарини намойиш этган Хоразм рақсининг мутлақо янги талқини тақдим этилади. "Лазги – Қалб ва Муҳаббат рақси" балетининг саҳналаштирилиши Ўзбекистон балетини янги босқичга олиб чиқди ва илк бор дунё бўйлаб саёҳатини бошлайди. Биринчи марта Ўзбекистоннинг энг машҳур рақсларидан бири, маданий мерос ва тарихи “Дубаи Опера” кўп форматли Санъат Маркази саҳнасида намойиш этилади.
Уч минг йиллик тарихга эга бўлган "Лазги" рақси сир ва афсоналар билан ўралган, қадимий халқ донолигини ифодалайди ва унинг номи "Руҳ ва Севги" деган маъноларни англатади.
Хореограф Раймондо Ребек томонидан саҳналаштирилган ҳамда Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри балет труппаси ижро этган спектаклнинг илк тақдимоти жорий йилнинг 5-сентабр куни Тошкентда, ЮНЕСКО ҳомийлигида бўлиб ўтди ҳамда профессионал ҳамжамиятнинг юксак эътирофи ва баҳосига сазовор бўлди.
2019-йилнинг 12-декабр куни ЮНЕСКО нинг номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси "Хоразм рақси-Лазги"ни инсониятнинг номоддий маданий мероси вакиллик рўйхатига киритди.
2021-йилнинг 29-ноябр куни: “ЭХПО 2020 Дубаи” бутунжаҳон кўргазмаси Аёллар павилонида Ўзбекистон Республикасининг "Жамият ижтимоий ҳаётини модернизациялашда хотин-қизларнинг ўрни" мавзусидаги сессияси
“ЭХПО 2020” кўгазмасида Cартиэр Wоменъс Инитиативе билан ҳамкорликда махсус Аёллар павилони очилди. Ушбу павилион аёллар ва уларнинг глобал масалалардаги ўрнига бағишланган. Аёллар павилиони – тажриба алмашиш ва гендер тенглигини ўрнатиш учун ишланган стратегияларни илгари суриш учун халқаро майдончадир. Бирлашган Араб Амирликлари гендер баланси Кенгаши раиси Манал бинт Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум – бош вазир ўринбосари ва президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ал Наҳаяннинг рафиқаси томонидан ташкиллаштирилган.
Аёллар павилиони – бу жамиятда аёлларнинг ролини кучайтиришни қўллаб-қувватлаш мақсадидаги конструктив мулоқотларни ўтказиш ва ривожлантириш бўйича жаҳон этакчилари ва мутаҳассисларни учраштирадиган майдондир. Ушбу павилион “Эхпо 2020”нинг гендер тенглиги ва аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга содиқлигини тасдиқлайдиган ижодий контент ва дастурларни тақдим этади. Шунингдек, павилонда инсоният тарихида ва бугунги кунда аёлларнинг аҳамиятига бағишланган "Янги истиқболлар" кўргазмаси намойиш этилмоқда.
Павилоннинг асосий мақсади - аёлларнинг гуллаб-яшнаганда бутун инсоният ҳам гуллаб-яшнашини кўрсатишдир.
29-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси аёллар павилони дастури доирасида "Жамиятнинг ижтимоий ҳаётини модернизациялашда аёлларнинг ўрни" мавзусида муҳокама қилади. Шунингдек, кейинги ойларда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан "Маданият соҳасида хотин-қизларнинг ўрни" мавзусига бағишланган сессия ташкил этилади.
2021-йилнинг 30-ноябр: “Жубилеэ Парк ЭХПО 2020” саҳнасида пианино ижрочиси Беҳзод Абдураимовнинг консерт дастури
Пианино ижрочиси жамоатчилик эътиборига Лист, Бетховен, Шопен, Муссоргский, Прокофев ва Чайковскийларнинг машҳур классик асарларини тақдим этади.
Лондондаги халқаро пианиночилар танлови ғолиби Беҳзод Абдураимов, В.А. Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа лицейида ва Кансас-Сити шаҳридаги “Парк” университети қошидаги халқаро мусиқа марказида таҳсил олган.
Абдураимов сўнгги мавсумларда Лондон, Лос-Анжелес ва Мюнхен филармония оркестрлари, Лондон симфоник оркестри, НҲК симфоник оркестри (Япония), Консертгебау Қироллик оркестри, ББC Шотландия симфоник оркестри, Осло филармония оркестри билан консерт дастурларида иштирок этган. Пианиночи консерт дастурлари Ақш, Европа ва Осиё мамлакатларида залларни тўлиқ тўплайди.
2021-йилнинг 19-21 декабр кунлари: Ал Бурда фестивали
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси “ЭХПО 2020” доирасида 19-21 декабр кунлари бўлиб ўтадиган "Ал Бурда" фестивалида иштирок этади ҳамда Ўзбекистон халқ мусиқали ижодиёти, юртимиз филмларини намойиш этади, шунингдек, "Шаҳар ҳаёти: Ислом маконини ўзгартириш" мавзусидаги панел муҳокамасида иштирок этади.
"Ал Бурда" - Бирлашган Араб Амирликларининг маданият ва тараққиёт вазирлиги ҳомийлигида ишлайдиган кўп тармоқли платформадир. Бу ижодий раҳбарлар, олимлар, рассомлар ва жамоа аъзолари учун ҳамкорлик қилиш, фикр алмашиш ва Ислом санъати ва маданияти ғояларини биргаликда яратиш учун глобал макондир. Фестивалнинг мақсади – ёш авлодларни ўз маданий бойликларини янада чуқурроқ ўрганишларини ҳамда жамиятда Ислом маданиятининг ўрнини мустаҳкамлашдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Ўзбекистонда маданият, санъат, адабиёт, театр, мусиқа, архитектура ва хореографияни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни бошлаб беради. Халқаро маданий алоқаларни йўлга қўяди ва мамлакатнинг маданий салоҳиятини жаҳон миқёсида илгари суради. Жамғарманинг узоқ муддатли дастурлари орасида мамлакат маданий муассасаларида инклюзив ва қулай муҳит яратиш, музейларни янгилаш, ҳомийликни ривожлантириш ва музейлар, театрлар ва бошқа маданий институтлар учун кадрлар салоҳиятини шакллантиришга кўмаклашиш киради.
Эхпо жаҳон кўргазмаси ҳақида
Энг замонавий технологияларни кўриш ва янги дунё қадриятларини ўрганиш учун мўлжалланган "Эхпо" 1851 йилда Лондонда ташкил этилганидан бери, доимий равишда етук меъморий асарларни намойиш этиб келади, павилонлар эса, кўргазманинг асосий экспонатларига айланади. Ўзбекистон павилонининг ғояси, тарихда илк бор Яқин Шарқ ҳудудида бўлиб ўтаётган “Эхпо 2020 Дубаи”нинг "Ақл-идрокни бирлаштириб, келажакни яратамиз" номли асосий мавзуси билан акс этади. 191 та мамлакатларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ва уларнинг бир хил майдондаги учрашуви “ЭХПО 2020” га савдо ва инвестиция алоқаларини кенгайтириш учун глобал платформа номини, шунингдек, инновация, илм-фан, маданият ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар бўйича ҳамкорликни талаб қилиш имконини беради.
"Эхпо" жаҳон кўргазмаси ҳар 5 йилда ўтказилади ва дунёдаги энг қадимги ва энг йирик тадбирлардан биридир. Тадбир ўзининг 170 йиллик тарихи давомида ихтиро ва технологияларни намойиш этувчи витринага айланди. 1873 йилда Вена шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон кўргазмасида техник ва саноат янгиликларидан ташқари, бир қатор бадиий маҳсулотлар намойиш этилди. Ўшандан бери маданият ва санъат бутун дунё бўйлаб "Эхпо" дастурининг ажралмас ҳамкорларига айланди.
Матбуот учун алоқалар:
Расмий сайт: www.аcдф.уз
Инстаграм: ҳттпс://инстаграм.cом/аcдфуз
Фаcебоок: ҳттпс://www.фаcебоок.cом/аcдфуз
Телеграм: ҳттпс://т.ме/аcдфуз
Эмаил: инфо@аcдф.уз
Ижтимоий тармоқлар учун тавсия этилган ҳештаг ва белгилар:
Инстаграм @аcдфуз
#Узбекистан #Эхпо2020Уз #эхпоузбекистан #Эхпо2020Узбекистан #аcдф #узcултуре #Cултуреузбекистан
