Жарроҳ доктор касалхонага кириб келди. Беморни операция қилишдан аввал дуо қилди. Сўнгра амалиёт хонасига кириб кетаётганда, касал боланинг отаси жарроҳ докторга юзланиб бор овози билан:
– Нимага кеч қоласиз? Ўғлимнинг ҳаёти хавф остида бўлса, инсофингиз борми ўзи? – дея бақира кетди.
Доктор совуқ табассум қилиб, жавоб берди:
– Илтимос, тинчланинг. Амалиётимни эсон-омон тугатиб олгунимча мени дуо қилиб туринг. Ишончингиз комил бўлсин. Ўғлингиз Аллоҳнинг паноҳида.
Ота деди:
– Ака, сизни уялтириш ниятим йўқ. Агар сизнинг ўғлингиз ҳаётидан жудо бўлаётган бир пайтда, тинчланган бўлармидингиз? Бошқаларга насиҳат қилиш бунчалар осон иш бўлмаса.
Доктор индамасдан амалиёт хонасига кириб кетди. Сўнгра икки соатдан кейин шошиб чиқиб беморнинг отасига:
– Амалиётим муваффақиятли ўтди. Аллоҳга беадад шукр. Ўғлингизнинг аҳволи жуда ҳам яхши. Мени маъзур тутасиз. Бошқа борадиган жойим бор, – деб беморнинг отасидан ҳеч қандай саволини ҳам тингламасдан чиқиб кетди.
Чиқиб кетаётган ҳамширадан ота сўради:
– Бунчалар мағрур бўлмаса бу доктор?
Ҳамшира:
– Ўғиллари автоҳалокатда нобуд бўлганди. Шунга қарамасдан, ўғлингизнинг аҳволини билганларидан кейин йўқ демасдан, тезда етиб келдилар. Фарзандингизнинг ҳаётини сақлаб қолганларидан кейин, нури дийдасини дафн этиш учун яна шошилиб кетдилар...
Шундай қалблар борки, озор чекса ҳам сўзламайди. Бир нарсани билмасдан туриб ҳукм чиқарманг.
Интернетдан олинди
