Дунё бўйича ҳар 100 нафар ўлган кишининг 2 нафари қарилик, қолган 98 нафари эса турли тасодифлар оқибатида бевақт ҳалок бўлади.
* * *
Мисрда қайнатилган карам тансиқ таом сифатида зиёфат сўнгида дастурхонга тортилади.
* * *
Кўрсичқон ер остидаги инида ётган ҳолда ер устидаги товушни эшитади ва янги йўл очиб, ўлжага ташланади.
* * *
Ҳар хил жониворларда рангни фарқлаш турлича кечади. Масалан, мушук олти, от тўрт хил рангни фарқлайди.
* * *
Аквариум балиқлари камалак ҳосил қилинганда фақат сариқ ва яшил рангга интилишади.
* * *
Одам 1 минутда ўртача 25 мартагача кўзини қисади ва бунда ҳар гал кўз секунднинг икки улушигача юмуқ туради.
* * *
Қадимги саксларда келин рози бўлса, совчиликка келган куёвни лавлагидан тайёрланган кисел билан сийлашган.
* * *
Дунёдаги энг баланд бўйли ўсимлик – Калифорния секвоясининг бўйи 112,7 метрга тенг.
* * *
Ўн дақиқа ичида ичилган 1 литр ароқ умумий наркоз олганнинг кучини беради.
* * *
Чўпон ҳар бир хивчин урганидаги тезлиги соатига 1100 километрни ташкил этади.
* * *
Киши бир қадам ташлаганида танасининг 54 та мушаги ҳаракатга келади.
М.АҲАДОВ тайёрлади.
