Аччиқланиш бизни нафақат атрофдаги одамларга ўдағайлашга мажбур қилади, балки ички, жисмоний ҳолатимизда ҳам ўз аксини топади. Салбий ҳиссиётлар жўш урганда, қайси аъзолар азият чекади? Эътибор билан ўқинг ва шунга амал қилинг.

Мия

Маълум бўлишича, ғазабланиш натижасида қонимиз қайнаш ўрнига ивир экан. Гарварддаги соғлиқни сақлаш мактабида ўтказилган текширишларга кўра, томирда ивиб қолган қонлар келтириб чиқарадиган ишемик ҳужум хавфи ғазаб алангасидан бир неча соатдан кейин уч мартага ошар экан.

 

Юрак

Текширишлар натижасига кўра, 2 соат давом этган ўз салбий ҳиссиётларини назорат қилолмаслик ҳолати инфаркт хавфини 8,5 марта оширар экан. Шунингдек, кўпроқ келишмовчилик ҳолатига ғазабли муносабат билдирувчи кишилар юқори қон босими, кўкрак қафасидаги оғриқ ва бошқа юрак-қон томир тизими муаммолари билан боғлиқ касалликларга дучор бўлишар экан.

 

Тери

Юзнинг жаҳлдан қизариши тери ҳолатига зарар етказади. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, бундай ҳолат терини атопик дерматит хуружигача олиб келар экан.

Ўпка

Юқори “қайнаш даражаси” ва ғазабни бошидан кечирган одамлар ўпкаси заиф ҳолатда бўлади. Мутахассисларнинг фикрича, ғазаб туфайли стресс гормонларининг юқори миқдори нафас йўлларининг яллиғланишига олиб келади.

         

Хулоса – ҳар қандай, ҳатто энг қалтис вазиятларда ҳам, ақл билан суҳбатлашишга ҳаракат қилинг ва жаҳлнинг шахсий ҳаётингиз ва соғлиғингизга зиён етказишига йўл қўйманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг, соғлингизни асранг!

 

М.АҲАДОВ тайёрлади.