* Инсон бошқаларнинг мингта хатосини топгандан кўра, ўзининг битта камчилигини англагани муҳимроқ.
* Дунёда сени тубга тортувчи ва юқорига чиқарувчи биргина инсон бор, у ҳам бўлса – ўзинг.
* Инсон йўл қўядиган ягона хато: ҳаётининг учдан бир қисмини «ҳали ҳаммаси олдинда» дея кечирмоқдир.
* Келажак унга ишонган, машаққатли ҳаёт йўли орқали баъзан қоқилиб, баъзан йиқилиб у томон борган, лекин шунда ҳам эзгуликка ишончини ва одамларга яхшилик қилиш истагини йўқотмаган кишиларга бахт олиб келади.
* Ҳаётимиз – бир саёҳат, ғоя эса – йўлбошчи. Йўлбошчи йўқ бўлса, ҳамма нарса тўхтайди, мақсад ҳам ҳавога учади.
* Одамни бошқариш мумкин бўлган икки калит бор: қўрқув ва шахсий манфаат.
Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.
