Эрта баҳорда қора тупроқдан униб чиққан гул бошини кўтариб атрофга завқ билан боқди.

– Бу дунё қанчалар гўзал! Ҳаво нақадар мусаффо!

– Ҳеч-да. Миллионлаб йиллардан буён бир хиллик, – хўрсинди ҳарсанг тош. – Зерикканингдан тарс ёрилай дейсан.

***

Агар музхонангда егулик, жавонингда тоза кийиминг, ухлаш учун тўшагинг ва бошинг устида томинг бўлса, демак дунёдаги 30% одамдан бадавлацан.

Ҳамёнингда пулинг бўлиб, истаган давлатга саёҳатга бора олсанг дунёдаги 18% бой одамлардан бирисан.

Шу сўзларни ўқиб, чиндан ҳам чуқур англаб етган бўлсанг, демак эшитмайдиган, тушунмайдиган ва онги етмайдиган 3 миллиард инсондан кўра омадлисан.

Ҳаёт шикоят қилиш учун эмас, бахтли бўлиш учун сабаблар топмоқдир.

***

Умри давомида ёлғизликдан бошқа нарсага эришмаган худбин инсоннинг васияти: «Ҳеч қачон мен каби фақат «мен» деманг».

Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.