– Сиз бу ҳақда нима деб ўйлайсиз, қани, жавоб беришга уриниб кўринг-чи? – дебди.
– Ёмон эмас, – табассум қилибди қария. – Лекин кексайган чоғингда «умрим беҳуда ўтмади» дейиш учун шунинг ўзи етарлими?
– Менимча, асрлар давомида хотира сифатида сақланадиган ниманидир ўзингдан кейин қолдириб кетишда. Мисол учун, худди сиз каби, устоз!
– Ў-ў, – кулибди устоз, – агар сени яхши танимаганимда, буни тилёғламалик деб қабул қилардим. Сенингча, аксарият инсонлар беҳуда умр кечирадими?
Шу тариқа ёшлар бирин-кетин ўз тахминларини билдиришибди. Баҳс-мунозара авжига чиқибди. Шунда кимдир:
– Балки, ўша моҳиятнинг ўзини излашнинг кераги йўқдир, – дебди.
– Хўш-хўш, – қизиқиш билдирибди қария. – Нега бундай фикрдасан, тушунтириб бер-чи!
– Менимча, бу саволни бериб, биринчидан, унга аниқ ва тамомий жавобни барибир топа олмаймиз, доим иккиланиб, тахмин қилишимиз аниқ, иккинчидан, қандай жавоб топилмасин, бунга қарши баҳслашадиган кимдир топилади... Шу тариқа моҳиятини излаб, ҳаётнинг ўзини ўтказиб юбориш мумкин.
– Демакки, ҳаётнинг моҳияти нимада экан? – кўзлари порлаб сўрабди устоз.
– Яшашда.
– Тўғри жавоб айнан шу! Вақтни фойдасиз уриниш ва баҳсларга сарфламай, ҳаётнинг ҳар бир лаҳзасидан баҳра олиш унинг асл моҳиятидир.
Рус тилидан Гулчеҳра АЗИМОВА таржимаси.
