Имзо ўз эгасининг феъл-атвори ҳақида сўзлаши ҳақида эшитганмисиз!? Дастхат йўналиши қаерга қаратилганига диққат билан қаранг. Юқоригами, тўғригами ёки пастгами?
Агар имзонинг охири юқорига қараб йўналтирилган бўлса, бу имзо эгаси ҳаётга, келажакка ҳамиша умид билан қарайди, бошлаган ишининг муваффақиятли чиқишига ишонади. У умидсизлик, тушкунликни тезда енгади. Ҳамиша ўзида янги куч ва ғоя топа олади. Бу тоифадаги инсонлар кўпроқ бадиий ижодга мойил бўлади.
Имзонинг охири тўғрига йўналган бўлса, шахсда оптимизм ва пессимизм кайфиятлари тенг бўлади. Уларга атроф-муҳит кам таъсир қилади.
Агар имзонинг охирида пастга қараб ҳошия тортилса, бу имзо эгаси бадиий ижоддан узоқ, қатъияциз, бировнинг фикрини доимо тасдиқлайдиган шахсдир. У соғлиғига жиддий эътибор қаратиши лозим.
Имзосини узун қилиб қўядиганлар оғир-вазмин бўлишади, шошмашошарликни умуман ёқтирмайди. Мақсадига эришиш учун бор имконини ишга солади. Уларда доимо танқидий қараш аломати мавжуд. Бундайлар буйрак ва асаб тизимининг иш фаолиятига жиддий эътибор қаритиши зарур бўлади.
Аксинча, қисқа имзо чекадиганлар шошмашошарроқ бўлишади, ишга юзаки қарашади. Вазиятни охиригача ўрганиб чиқиб, таҳлил қилишга умуман сабри чидамайди. Бу имзо эгалари кўпинча бир хил вазифани бажарсалар, толиқиб қолади. Уларни натижа эмас, балки вақт қизиқтиради. Улар суҳбатдошининг вазмин одамлар бўлишини ёқтирмайди.
Табиатан инжиқ ва атроф-муҳитга талабчан инсонларнинг имзосидаги бош ҳарф кейинги ҳарфлардан катталиги билан сезиларли даражада ажралиб туради.
Оилада тежамкор ва ақлли инсонлар кичик ҳарфлар билан имзо чекади. Агар имзодаги ҳарфлар ҳаддан зиёд кичик бўлса, бу худбинлик ва бахиллик ҳиссидан дарак беради.
Йирик ҳарфлар билан (ёш болалардек, босиб) имзо қўядиган инсонлар хаёлпараст, содда, ишонувчан бўлади.
Бурама, гажакдор ҳарфлар билан имзо чекадиганлар кўнгилчан, хотиржам инсонлар ҳисобланади. Аксинча, тик учли ҳарфлар ва чизиқлар билан имзо қўядиганлар ўжар, фақат ўз фикрини тасдиқлайдиган, ўзини севадиган инсондир.
Агар имзоларнинг ҳарфлари бир-бири билан боғланиб кеца, уларнинг соҳиблари мантиқан фикрлайдиган ва доимо ҳамма нарсага танқидий қарайдиган инсонлардир.
Дунёқараши сустроқ, саёзроқ инсонларнинг имзосида узилиш аломатлари бўлади.
Ҳаддан зиёд кўп узилишлар билан имзо чекадиганлар орзуга берилувчан, одамларни ўзига қаратишга ҳаракат қиладиган ва уларда кучли таассурот қолдиришни хоҳлайдиган инсонлардир.
Имзолардаги ҳарфлар ишонч билан (босиб) қўйилса, бу тоифа инсонларнинг ўзига ишончи ва қатъияти кучлидир. Бунинг акси бўлган имзо эгаларининг ўзига ишончи бироз сустроқ бўлади.
Маҳлиё ХОЛОВА тайёрлади.
