Мамлакатимизда ҳар йили 3-декабр – Халқаро ногиронлар куни сифатида кенг нишонланади. Бунда “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992-йил 14-октабрдаги 47/3-сонли қарори ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Ушбу санани нишонлашдан асосий мақсад – бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг кадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.