Она табиат гўзаллигини ҳайвон ва қушларсиз тасаввур қилиш қийин, албатта. Зеро, улар ва борлиқ табиатнинг ҳимоя ва меҳрга муҳтож бир қисмидир. Шу боисдан ҳайвонларни асраш ҳар доим дунё мамлакатларининг олдида турган дорлзарб вазифалардан бўлиб келган.

«Бутунжаҳон ҳайвонларни ҳимоя қилиш куни» 1931 йилнинг шу куни Флоренция шаҳрида (Италия) Халқаро табиатни ҳимоя қилиш ҳаракати фаоллари ташаббуси билан таъсис этилган. Халқаро Ёввойи табиатни ҳимоя қилиш жамғармаси маълумотларига кўра, ҳар куни ер юзидан жониворларнинг 3 тадан тури йўқолиб бормоқда. Сўнгги чорак аср давомида сайёрамизнинг биологик хилма-хиллиги ҳам 30 фоизга қисқарган.

ХИХ аср давомида бутун дунёда 150 турдаги сут эмизувчи (асосан катта) ва 139 та қуш қирилиб кетди. Афсускм, бу рақамлар сўнггиси эмас. Бугунги кунда ҳайвонот оламининг кўплаб турлари бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида. Шу боис, дунёнинг кўплаб мамлакатларида шу куни ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятлари томонидан турли тарғибот акциялари, оммавий тадбирлар ўтказиб келинади.

Овчилар бир кун бўлса-да ҳайвон ва қушларни ўлдирманг. Балиқларни овламанг! Сиз ҳам шу кунга ўз ҳиссангизни қўшинг, фарзандларингизга ҳайвон ва қушларга нисбатан меҳрли бўлишни ўргатинг.

Шерзод Абдусамадов тайёрлади.