(24 январдан 30 январгача)
Қўй. Бу ҳафта иш жойингизда зиммангизга янги мажбуриятлар юкланиши мумкин. Уларнинг муваффақиятли бажарилиши эса келажакда сизга юқори лавозимлардан бирини ваъда қилади. Демак, молиявий аҳволингиз ҳам ўсиб боришига умид боғласангиз бўлади. Бу йўлда ўқиш, ўрганиш, ўз устида ишлаш зиён қилмайди.
Бузоқ. Бу даврда сизни қувончли ва ёқимли ўзгаришлар кутмоқда. Бунга чиндан ҳам лойиқсиз, шунинг учун бу ҳолатнинг кутилмаганда юз бериши сизни асло хавотирга солмасин. Оила аъзоларингиз билан ўзаро муносабат бобида ҳафта сўнгида кескин бурилишлар кузатилиши мумкин. Бу борада оғирроқ бўлиб, ақл билан ҳаракат қилинг.
Эгизаклар. Ҳафта бошида ўзгаларнинг жанжалларини бартараф этишга бел боғлайсиз. Бу фақат яхшиликка хизмат қилади, асосийси, ўзингизга ишонч билан ҳаракат қилинг. Жамоат транспортида ёки шахсий автомобилда кетаётиб, йўлларда эҳтиёткор бўлинг. Фавқулодда жароҳат олишингиз ёки бошқа бир кўнгилсизликка дуч келишингиз мумкин.
Қисқичбақа. Бу ҳафта сиз учун қизиқарли ва ёқимли дамларга бой бўлади. Бу ҳолатни ҳатто кўчадаги ёмон об-ҳаво ҳам буза олмайди. Шу кунларда жанжалли вазиятлар, қуюқ зиёфат, спиртли ичимлик истеъмоли ва енгил фикрлаш фақат зиён келтириши мумкин. Шу боисдан улардан воз кечишингизга тўғри келади.
Арслон. Бу ҳафта мартабангиз ошишига тўсқинлик қилаётган барча муаммоларни бирма-бир йўқ қилиш учун қулай давр. Молиявий операциялар, йирик харидлар ва шахсий иш билан яқин манзилга сафар қилиш омадли кечиши кутилмоқда. Эртанги кун учун ҳам жисмоний, ҳам руҳий қувватни сақлаб қолишга урининг.
Паризод. Бажара олишга ишончингиз комил бўлмаган ишларга киришманг. Саъй-ҳаракатлар зое кетмаслигини истасангиз, барча вазифаларни ҳамкасблар билан биргаликда амалга оширинг. Маблағ сарфлашда эҳтиёткор бўлинг, уларнинг баъзилари омадсиз бўлиши мумкин. Дам олиш кунларини оила аъзоларингиз билан шаҳар ташқарисида ва табиат қўйнида ўтказинг.
Тарози. Бу даврда хоҳ иш, хоҳ шахсий ҳаётда бўлсин, чалкашлик ва кўнгилсизликлар кузатилиши мумкин. Қанча ҳаракат қилманг, барибир уларни тартибга сола олмайсиз. Аммо бу молиявий муаммоларни бартараф этишга асло ҳалақит қилмаслиги керак. Грипп юқтириб олишингиз хавфи бор, саломатликни эҳтиёт қилинг.
Чаён. Ҳафта давомида ишларингиз бароридан келиши кутилмоқда. Бу кайфиятга ҳам, уйдаги муҳитга ҳам ижобий таъсир кўрсатмай қолмайди, албатта. Вақтдан унумли фойдаланган ҳолда, йирик лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш учун имкониятингиз бор. Шунингдек, бу ҳафта хайрия тадбирлари, янги танишувлар ҳамда ижодий мукаммалликка эришиш учун қулай палла.
Ўқотар. Бу даврда қандай бўлмасин, умумий ҳолатингизни ижобий тарафга ўзгартиришингиз лозим. Айниқса, иш жойингизда ҳамкасбларга нисбатан хушмуомалалик билан муносабатда бўлишга тўғри келади. Рўзғор ташвишлари борасида яқинларингиз билан тортишиб қолиш эҳтимоли юксак. Лекин бу вазиятда оғирроқ бўлишга, оила аъзоларингизнинг кўнглини оғритиб қўймасликка ҳаракат қилинг.
Тоғ эчкиси. Бу ҳафта олис сафарга чиқиш ҳамда спортнинг экстремал турлари билан шуғулланишдан сақланинг. Ишхонада топширилган ишни вақтида уддалай олмасангиз, раҳбарларнинг танқидидан жаҳлингиз чиқмасин, улар билан тортишманг, бу сизга фақат зарар келтиради. Ҳар қандай вазиятда бардошли бўлинг.
Қовға. Бу даврда иш-юмушларингиз ҳар доимгидан кўпаяди. Шу боисдан астойдил енг шимариб ишга киришишга тўғри келади. Ҳар бир ишни режа асосида амалга оширинг. Муҳаббат бобида омадингиз келиши муқаррар, лекин ўз айбингиз билан бу омадни йўққа чиқаришингиз ҳам ҳеч гап эмас. Бунинг олдини олиш учун, аввало, ички оламингизда тартиб ўрнатиш тавсия этилади.
Балиқ. Келаётган ҳафта сиз учун жуда қизиқарли кечиши, келажакда асқотиши мумкин бўлган одамлар билан танишувлар кутилмоқда. Ишхонадаги юмушларни тартиб билан бажаришга киришиб, ҳафта қандай ўтганини ҳам билмай қоласиз. Бу даврда саломатликка жиддий эътибор қаратинг. Ҳафта сўнгида оилангиз даврасида вақт ўтказинг, дам олинг, истироҳат қилинг.
