(9 январдан 15 январгача)

Қўй. Дастлабки уч кун бироз оғир кечади. Ўзаро тушунмовчилик ва муросага келмаслик атрофдагилар билан муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳафтанинг иккинчи ярмида кайфиятингиз кўтарилиб, қўл урган ишларингиз осон ва енгил ҳал бўла бошлайди. Дам олиш кунларини оилангиз даврасида ўтказинг ёки ёши улуғларни йўқлаб боринг.

Бузоқ. Ҳафта боши фаол ва қатъий ҳаракатларни талаб этади. Янги танишувлар нафақат фойда олиб келувчи алоқаларни ўрнатиш, балки ажойиб инсонлар билан танишиш имкониятини беради. Ишбилармон одамлар учун бу ҳафта омадли келади. Ҳамкасблар билан муносабатлар мустаҳкамланади, лекин оилага янада кўпроқ эътибор қаратиш талаб этилади.

Эгизаклар. Душанба ва сешанба кунлари молиявий аҳволингиз яхшиланиб, шу кунларда сармояли таклифлар олишингиз мумкин. Қишнинг сўнгги кунлари фаол ҳаракатлар даври бўлиб, келгуси муваффақиятларга эришиш ва фаолиятда ёрдам берувчи фойдали алоқаларни ўрнатиш учун яхши имкониятдир. Ҳафта сўнгида барча учрашувларни бекор қилиб, вақтни уй шароитида, ҳузур ва ҳаловатда ўтказган маъқул. 

Қисқичбақа. Ҳафтанинг илк кунлари ишда ютуқларга эришишни ваъда қилади, айни шу даврда ҳатто бажарилиши энг қийин бўлган вазифаларни ҳам ҳеч иккиланмай амалга ошириш тавсия этилади. Ҳаётда ўз жуфтини топмаганларни бу ҳафтада истиқболли танишувлар, оила қурганларни эса муносабатларнинг янада мустаҳкамланиши кутмоқда. Ҳафтанинг иккинчи ярми янги ғояларни рўёбга чиқариш, сармоя тикиш ва йирик харидлар қилиш учун қулайдир.    

Арслон. Қишнинг сўнгги ойидаги бу давр ўта омадли бўлиб, кескин ўзгаришлар ва кутилмаган ёқимли воқеалар ҳам кузатилиши мумкин. Ушбу ҳафта давомида ҳар қандай ташаббус ижобий натижалар бериши кутилмоқда. Вақтни тўғри тақсимлаш натижасида кўпгина муҳим вазифаларнинг уддасидан чиқишга муваффақ бўласиз. Ишдан ҳоли кунлари харидлар ёки ҳар қандай молиявий ҳаракатларни амалга оширишингиз мумкин.

Паризод. Кўпдан бери ўз ечимини топа олмаётган масалалар айнан шу кунларда ҳал бўлиши мумкин. Кўзланган мақсадга эришиш учун янада фаол ҳаракат қилишингизга тўғри келади. Шунингдек, бу ҳафта саломатлигингизга жиддий эътибор қаратишни, барча юмушларни тўғри тақсимлаб, вақтида дам олишни унутманг. Якшанба куни имкон қадар оила даврасида ҳордиқ олинг.

Тарози. Ҳафта боши оғир ва муаммоли кечади. Бу кунларда бепарволик туфайли хатога йўл қўйишингиз, атрофдагилар билан зиддиятли вазиятлар юзага келиши, иш самарадорлиги пасайиши мумкин. Ҳар қандай жанжал ва тортишувлардан узоқ туриб, имкон қадар раҳбарият ва ҳамкасблар билан низога бормасликка ҳаракат қилинг. Ҳафтанинг сўнг кунларини оилангизга бағишлаб, сокинликда ўтказинг.

Чаён. Бу даврда режалаштирилган барча юмушлар кўнгилдагидек амалга ошади. Сешанба ва чоршанба энг самарали ва омадли кунлар ҳисобланиб, бу фойдали ва истиқболли ишларнинг уддасидан чиқиш учун яхши имкониятдир. Ташаббускорлик ва ишдаги фаоллик барча молиявий масалаларнинг муваффақиятли ҳал этилишига хизмат қилади.

Ўқотар. Ҳафта бошида атрофдагилар билан хушмуомала бўлишга, улар билан зинҳор баҳслашмасликка ҳаракат қилинг. Бу даврда оилавий масалаларни ҳал этиш учун яхши имконият туғилади. Сешанба ва чоршанбани янги ишларни режалаштириш, ташаббусларни амалга ошириш учун сарфланг.

Тоғ эчкиси. Шу ҳафтада ўрнатилган муносабатлар муваффақиятли ва юқори даражада кечади. Аммо янги ишларга киришиш учун бу давр тўғри келмайди. Молиявий масалаларда тежамкор бўлинг, чунки белгиланган мақсадларга эришиш учун пул жамғариш зарур. Режаларингизни ҳеч кимга аён қилмай, унинг амалга ошишига аниқ ишонч ҳосил қилгунга қадар сир сақлаганингиз маъқул.

Қовға. Бу ҳафта қувончли хабар туҳфа этиши кутилмоқда. Анчадан бери умид боғлаган ва рўёбини кутган орзуингиз ушалади. Лекин шу туфайли ҳамкасблар билан таранг муносабатлар, ғийбат ва бекорчи гап-сўзлар юзага келиши мумкин. Бундай пайтда оила аъзоларингизнинг кўмагига суянинг.

Балиқ. Ҳафта зерикарли ва бир хилдаги ишлар билан бошланишига қарамай, дастлабки кунлари фаолроқ ҳаракат қилишга, ҳаётингизга бироз ранг қўшишга ҳаракат қилинг. Оғир бошланган ҳафтанинг иккинчи ярмида атрофдагилар билан муносабатингиз самимийлашиб, ўзингизни енгил ҳис қиласиз. Дам олиш кунлари режалаштирилмаган ҳаражатлар кузатилиши мумкин.