(3 апрелдан 9 апрелгача)

Қўй. Бу даврдаги ҳар қандай янги танишувлар фойда ва омад олиб келади. Атрофдагилар билан кўпроқ муносабатда бўлишга ҳаракат қилинг, фақат шу йўл билан бу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган кўнгил ғашлигидан қутулиш имконига эга бўласиз. Агар уй учун бирон нарса харид қилиш ниятида бўлсангиз, яхшиси бу ишни ҳафтанинг сўнгги кунларида амалга оширган маъқул.

Бузоқ. Сиз учун ҳам руҳан, ҳам жисмонан енгиллашиш вақти етди. Сокинликда ёки табиат қўйнида кўпроқ дам олишга эътибор қаратинг. Бироқ ҳордиқ учун ортиқча сарф-ҳаражатга берилиб кетманг, чунки бу даврда молиявий жиҳатдан бироз қийинчилик юзага келиши мумкин. Ҳафта давомида зиддиятларнинг олдини олишга, ён-атрофдагилар билан хушмуомала бўлиб, улар билан асло баҳслашмасликка ҳаракат қилинг. 

Эгизаклар. Бу ҳафта учун мушкул вазифаларни режалаштирманг, акс ҳолда баъзи сабаблар туфайли уларни ўзгартиришга ёки бекор қилишга тўғри келади. Сизни бироз нотинч ва ташвишли кунлар кутмоқда. Бу даврда иккиланиш, журъацизлик ва шубҳа ҳар жиҳатдан сизга ҳалақит қилади.

Қисқичбақа. Ҳар қандай ишда тўғаноқ ва тўсиқларга учрашингиз мумкин. Кутилмаган натижаларга тайёр туринг ва зарурат туғилганда ёрдам сўрашдан чекинманг. Атрофдагиларга нисбатан ва янги дўст танлашда эҳтиёткор бўлинг. Бўш вақтингизни севимли ва қадрли инсонлар даврасида ўтказишга ҳаракат қилинг.

 Арслон. Кўпдан бери орзиқиб кутилган имкониятни қўлдан бой бермаслик учун диққатли ва сергак бўлинг. Чигал ва ҳал этиб бўлмайдиган масалалар ҳеч бир қийинчиликсиз ўз ечимини топади. Бу даврда молиявий жабҳада тежамкор бўлиб, ортиқча харидлардан ўзингизни тийишга ҳаракат қилинг. Ишдан бўш вақтни имкон қадар кўпроқ сайр қилиб, тоза ҳаводан нафас олишга бағишланг.

Паризод. Дастлабки уч кун бироз оғир кечади. Ўзаро тушунмовчилик ва муросага келмаслик атрофдагилар билан муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Катта аҳамиятга эга бўлган жиддий лойиҳаларга ҳозирча қўл урмаганингиз маъқул. Маблағ сарфлашда эҳтиёткор бўлинг, уларнинг баъзилари омадсиз бўлиши мумкин.

Тарози. Бу даврда фақат ўзингиз учун мақбул ва ёқимли бўлган ишлар билан шуғулланиб, қолганини кейинги ҳафта режасига киритинг. Фаолият юритаётган жойингизда иш юкламасини орттиришлари мумкин. Касбий мажбуриятларингиздан ташқари бўлган ишлар сиз учун ортиқча эканини атрофдагиларга ҳис эттиринг. Ўз фикрингизни билдиришдан чўчиманг.

Чаён. Бу давр сиз учун ўта омадли бўлиб, кескин ўзгаришлар ва кутилмаган воқеаларга бой бўлади. Режалаштирилган барча юмушлар ва кўзланган мақсадлар кўнгилдагидек амалга ошади. Бунинг учун янада фаол ҳаракат қилишингизга тўғри келади. Айниқса, чоршанба энг самарали кун бўлиб, фойдали ва истиқболли ишларга қўл урасиз. 

Ўқотар. Ҳафта давомида зиддиятларнинг олдини олишга ҳаракат қилинг. Ён-атрофдагилар билан хушмуомала бўлиб, улар билан асло баҳслашманг. Улкан иш режаларини тузишга ошиқманг, кутилмаган харидлардан ўзингизни тийишга ҳаракат қилинг, негаки бу ҳафтада касбий соҳангизга оид қийинчиликлар юзага келиши, пул йўқотишлар кузатилиши мумкин.

Тоғ эчкиси. Бу вақтда молиявий масалаларда тежамкор бўлиб, кутилмаган харидлардан ўзингизни тийишга ҳаракат қилинг. Анчадан бери умид боғлаган ва рўёбини кутган ниятингиз амалга ошади. Режадаги барча ишлар осон ва енгил ҳал бўлиб, ҳамкасблар билан ўзаро муносабатлар мустаҳкамланади. Дам олиш кунлари оила аъзоларингиз билан табиат ҳавосида сайр қилинг.

Қовға. Молиявий маблағ сарфларини яқинларингиз билан маслаҳат қилган ҳолда амалга оширинг. Лекин шахсий ҳаётга боғлиқ қарорларни мустақил қабул қилишга ҳаракат қилинг. Сокинлик ва ҳотиржамлик заруратини туйсангиз бу ҳафта вақтинча ишни ва оилавий ташвишларни бир четга суриб, ўз қизиқиш ва севимли машғулотларингиз учун вақт ажратинг.

Балиқ. Ички сезиш қобилиятингизга қулоқ тутинг, у асло панд бермайди. Бу ҳафта сиз учун ёқимли лаҳзаларга бой бўлади. Яқинларингиздан сафар таклифи ёки кутилмаган совға олишингиз мумкин. Уларга эътибор ва ғамхўрлик билан жавоб қайтаринг. Дам олиш кунларини саломатликни мустаҳкамлашга, ташқи кўринишни яхшилашга ва мириқиб ҳордиқ чиқаришга бағишланг.