(8 январдан 14 январгача)

Қўй. Бу ҳафта давомида тақдир йўлига таъсир қилувчи ўзгаришлар кутилмайди. Аммо бу даврда юз берадиган барча воқеа-ҳодисалар устида жиддий мулоҳаза юритиш мақсадга мувофиқдир. Яхшилаб ўйлаб кўринг, сўнгги пайтларда фақат ўзингизга вақт ва эътибор ажратиб, яқин инсонларнинг истак-хоҳиш ва қизиқишлари ҳақида унутиб қўймадингизми? Шуларнинг ҳаммасини тарози палласига қўйиб, холис хулоса чиқаришга ҳаракат қилинг.

Бузоқ. Ёши ва лавозим жиҳатдан юқори турувчи танишлар билан муносабат қилишда эҳтиёткор бўлиб, имкон қадар хушмуомалаликни ўрнига қўйинг. Ваколатингизга кирмаган масалаларда ташаббус билдиришдан тийилинг. Бу ҳам иш, ҳам шахсий ҳаётингизга тегишли. Бу ҳафта вақтинча четдан кузатувчи вазифасини бажаринг, бу сизга фақат фойда олиб келади.

Эгизаклар. Бу даврдаги ҳар қандай янги танишувлар фойда ва омад олиб келади. Атрофдагилар билан кўпроқ муносабатда бўлишга ҳаракат қилинг, фақат шу йўл билан бу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган кўнгил ғашлигидан қутулиш имконига эга бўласиз. Агар уй учун бирон нарса харид қилиш ниятида бўлсангиз, яхшиси бу ишни ҳафтанинг сўнгги кунларида амалга оширган маъқул. 

Қисқичбақа. Иш жойингизда рақобатга дуч келишингиз мумкин. Имкон қадар можаро ва келишмовчиликлардан йироқ туринг. Баҳслашишга ошиқманг, ундан кўра бор куч-шижоатни оила ичидаги муносабатларни мустаҳкамлашга сарфланг. Келиб тушадиган барча таклифларни мутахассислар билан муҳокама қилинг. Хатога йўл қўймаслик учун «етти ўлчаб, бир кесиш» тавсия этилади.

Арслон. Бу ҳафта учун мушкул вазифаларни режалаштирманг, акс ҳолда баъзи сабаблар туфайли уларни ўзгартиришга ёки бекор қилишга тўғри келади. Сизни бироз нотинч ва ташвишли кунлар кутмоқда. Бу даврда иккиланиш, журъацизлик ва шубҳа ҳар жиҳатдан сизга ҳалақит қилади.

Паризод. Дастлабки уч кун бироз оғир кечади. Ўзаро тушунмовчилик ва муросага келмаслик атрофдагилар билан муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Катта аҳамиятга эга бўлган жиддий лойиҳаларга ҳозирча қўл урмаганингиз маъқул. Маблағ сарфлашда эҳтиёткор бўлинг, уларнинг баъзилари омадсиз бўлиши мумкин.   

Тарози. Сиз учун ҳам руҳан, ҳам жисмонан енгиллашиш вақти етди. Сокинликда ёки табиат қўйнида кўпроқ дам олишга эътибор қаратинг. Бироқ ҳордиқ учун ортиқча сарф-ҳаражатга берилиб кетманг, чунки бу даврда молиявий жиҳатдан бироз қийинчилик юзага келиши мумкин. Ҳафта давомида зиддиятларнинг олдини олишга, ён-атрофдагилар билан хушмуомала бўлиб, улар билан асло баҳслашмасликка ҳаракат қилинг.

Чаён. Кўпдан бери орзиқиб кутилган имкониятни қўлдан бой бермаслик учун диққатли ва сергак бўлинг. Чигал ва ҳал этиб бўлмайдиган масалалар ҳеч бир қийинчиликсиз ўз ечимини топади. Бу даврда молиявий жабҳада тежамкор бўлиб, ортиқча харидлардан ўзингизни тийишга ҳаракат қилинг. Ишдан бўш вақтни имкон қадар кўпроқ сайр қилиб, тоза ҳаводан нафас олишга бағишланг.

Ўқотар. Бу давр сиз учун ўта омадли бўлиб, кескин ўзгаришлар ва кутилмаган воқеаларга бой бўлади. Режалаштирилган барча юмушлар ва кўзланган мақсадлар кўнгилдагидек амалга ошади. Бунинг учун янада фаол ҳаракат қилишингизга тўғри келади. Айниқса, чоршанба энг самарали кун бўлиб, фойдали ва истиқболли ишларга қўл урасиз.

Тоғ эчкиси. Ҳафта давомида зиддиятларнинг олдини олишга ҳаракат қилинг. Ён-атрофдагилар билан хушмуомала бўлиб, улар билан асло баҳслашманг. Улкан иш режаларини тузишга ошиқманг, кутилмаган харидлардан ўзингизни тийишга ҳаракат қилинг, негаки бу ҳафтада касбий соҳангизга оид қийинчиликлар юзага келиши, пул йўқотишлар кузатилиши мумкин.

Қовға. Ички сезиш қобилиятингизга қулоқ тутинг, у асло панд бермайди. Бу ҳафта сиз учун ёқимли лаҳзаларга бой бўлади. Яқинларингиздан сафар таклифи ёки кутилмаган совға олишингиз мумкин. Уларга эътибор ва ғамхўрлик билан жавоб қайтаринг. Дам олиш кунларини саломатликни мустаҳкамлашга, ташқи кўринишни яхшилашга ва мириқиб ҳордиқ чиқаришга бағишланг.

Балиқ. Молиявий маблағ сарфларини яқинларингиз билан обдон маслаҳатлашган ҳолда амалга оширинг. Лекин шахсий ҳаётга боғлиқ қарорларни мустақил қабул қилишга ҳаракат қилинг. Сокинлик ва ҳотиржамлик заруратини туйсангиз бу ҳафта вақтинча ишни ва оилавий ташвишларни бир четга суриб, ўз қизиқиш ва севимли машғулотларингиз учун вақт ажратинг.