Ибрат
Африка қабилалари вакилларининг бу одатларидан ибрат олсак бўлар экан. Аслида ҳам мақсад айбдорни жазолаш эмас, бошқа хатоларнинг олдини олиш бўлиши кераклигининг ҳаётий ифодаси.
Улар қабиладан кимдир ёмон иш қилса уни аҳоли пунктининг марказига олиб келишади. Оломон айбдорни ўраб олишади ва икки кун давомида унинг қилган барча яхшиликларини эслаб, бунинг учун унга миннатдорлик билдиришади.
Уларнинг фикрича ҳар бир инсон дунёга яхшилик қилиш учун келади. Ҳамма севги, бахт, тинчлик ва хавфсизликни хоҳлайди. Аммо баъзида бу йўлда одам хато қилади. Қабиладагилар бу хатоларни кўриб ёрдам бериш кераклиги ҳақида ўйлашади. Улар йиқилганни кўтариш, асл қиёфасини тиклаш ва унга аслида ким эканлигини эслатиш учун бирлашадилар.
