Иссиклиқ туфайли 2050-йилга келиб одамларнинг оммавий имиграцияси бошланади, дейишмоқда олимлар.
Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2050-йилга бориб дунё аҳолисининг учдан бир қисми ҳозирда Сахрои Кабирда кузатилаётган ҳароратларда яшайди. Шу сабабли қулай иқлими бўлган жойларга оммавий ҳаракатланиш кутилмоқда.
Олимлар Канада, Сибир ва Россия Федерациясининг бошқа қисмлари шунингдек, Исландия ва Шимолий Европа мамлакатлари иқлим ўзгаришидан фойда кўришини тахмин қилмоқдалар.
***
Болалигида бой болалар билан дўст бўлганлар балоғат ёшида муваффақият қозонишади.
Гарвард олимлари 72 миллион америкаликнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ҳисоблаш учун алгоритмлардан фойдаланганлар.
Маълум бўлишича, муваффақиятли одамларнинг болалигида бойроқ дўстлари бўлган. Шундай қилиб, олимлар ёшликдаги дўстлар давраси ҳаёт йўлини танлашда ҳал қилувчи рол ўйнашини исботладилар.
***
Ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос даҳшатли тушлари бор.
Гоогле сўровлари таҳлили шуни кўрсатадики, турли мамлакатлардаги одамлар турлича даҳшатли тушларни кўришади. Австралияликлар ҳашоратлар, илонлар ва об-ҳаво ҳақида даҳшатли тушлар кўришади. Инглизлар эса тажовузкор асалариларни. Италияликлар овқат ҳақидаги тушлардан, ветнамликлар эса ўзларининг севгилиларидан қўрқиб уйғонадилар. Америкаликлар тушларида офталмолог ва оёқ бармоқларини йўқотиш ҳақидаги тушларга дуч келишади.
***
Япония паспорти дунёдаги энг кучли паспортдир.У дунёдаги 195 давлатдан 191 та давлатга визасиз кириш имконини беради.
Интернет маълумотлари асосида
Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА тайёрлади.
