Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нима учун соат миллари чапдан ўнгга қараб айланади?
Бу қоида қадимги Миср тарихи билан боғлиқ ҳисобланади. Чунки, дастлабки қуёш соатлари ҳам бундан беш минг йил илгари айнан шу мамлакатда ихтиро қилинган экан. Гап шундаки, қуёш ўз йўналиши бўйлаб шарқдан ғарбга қараб айланганида, қуёш соати ўртасида жойлашган кўрсаткичнинг сояси чапдан ўнгга қараб силжийди.
Ўрта асрларда механик тарзда ишлайдиган гумбаз соатлари пайдо бўлганида, муҳандислар мазкур “қуёш тартибини” сақлаб қолишни афзал билишади. Мазкур соатларда ҳам фақат битта кўрсаткич бўлиб, унинг сояси ҳам чапдан ўнгга қараб ҳаракатланарди.
Кейинчалик, бу тартиб барча соатларга жорий этилади.
“Постда” мухбири Азамат ПИРНИЯЗОВ тайёрлади.
