Можоптих блогининг муаллифи, Жуллдозер тахаллуси билан фаолият юритувчи франциялик 3Д ишқибози бутун дунёга ўзининг «рақамли қуёш соатлари» лойиҳасини намойиш этди. Бу мослама қуёш соатлари учун анъанавий бўлган схема бўйича ишлайди: уни офтоб нурлари остига жойлаштириб, шимол тарафга қаратиб қўйиш кифоя. Электр қувватига ҳожат йўқ, шунчаки физика ҳамда доҳиёна, аниқ ҳисоб-китоб.
Соатнинг қизиқарли хусусияти шундан иборатки, махсус ўйилган бўлмачалар орқали унинг соясида қуёшнинг ҳаракатига мувофиқ равишда оддий рақамлар кўринишидаги вақт кўрсаткичи намоён бўлади. Махсус тешикчалар конфигурацияси муаллиф томонидан синчковлик билан ҳисоб-китоб қилинган ва 3Д лойиҳаси шаклида яратилган бўлиб, уни ҳамма юклаб олиши ва қуйма шаклда босиб чиқариши мумкин.
Муаллифнинг таъкидлашича, бундай мосламани фақатгина 3Д-принтер ёрдамида тайёрлаш имконияти мавжуд, чунки ички бўлмача ва тешикчаларнинг тузилиши жуда мураккаб бўлиб, унинг қуйма шаклини стандарт усулларда амалга ошириб бўлмайди.
Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.
