Халқ бисотидан
Ота қизига мурожаат қилибди:
– Мана, ўқишни ҳам аъло баҳоларга битириб, ажойиб касб эгаси бўлдинг. Шу муносабат билан сенга узоқ йиллар олдин харид қилган машинамни топшираман. Бирон ишга жойлашишдан олдин уни эски автомобиллар бозорига олиб бориб сотишингни истайман.
Машинани бозордан қайтариб олиб келган қиз отасига:
– Жуда эски деб нархини тушириб, унинг учун атиги 1000 доллар таклиф қилишди, – дебди.
– У ҳолда энди ломбардга олиб бор, – дея таклиф билдирибди ота.
Бир муддатдан сўнг ортига қайтган қиз автомобилни бор-йўғи 500 долларга баҳолашганини айтибди. Ота бу сафар машинани автоклубга олиб бориб кўрсатишни буюрибди.
Бир неча соатдан сўнг уйга кўтаринки кайфиятда келган қиз дебди:
– Баъзи инсонлар унинг учун ҳатто 100 000 доллар беришини айтишди. Ушбу нодир автомобилни излаб юрганлар жуда кўп экан, – деб шодликдан сакрабди.
Ота эса юзида табассум билан деди:
– Баракалла, қизим. Ҳаётда ҳам шу тажрибани қўллашингни истардим. Унутма, тўғри жойда, албатта, қадрингга етишади. Агар тажриба, малака ва саъй-ҳаракатларингга қарамай, қадринг ерга урилаётган бўлса – ранжима. Бу бўлишинг керак бўлмаган жойда эканингни ва бу ерни дарҳол тарк этишинг лозимлигини билдиради. Ҳамма вақт фақат қадрингни билганлар орасида бўл!
Рус тилидан Гулчеҳра АЗИМОВА таржимаси.
