2014 йилнинг сентябр ойида Париж яқинида энг яшил мактаб ўз эшикларини очди. Унинг деворлари катталиги ва ўйиқлиги билан фарқ қиладиган блоклардан қурилган. Бу усул ёриқлардан ўсимликлар ўсиб чиқиши ва уларда қушчалар яшаши учун қилинган.

Ушбу ноёб лойиҳа Франциядаги Чартиэр Далих меъморлик устахонаси томонидан катта шаҳар манзарасига табиат элементларини киритиш мақсадида ишлаб чиқилган. 12 метрли бинода 18 та синф хонаси ҳамда болалар ва катталар учун спорт мажмуаси ўрин эгаллаган. Ҳар бир қават ўз яшил майдонига эга.

Мактабни бу кўринишда барпо этишдан асосий мақсад – болаларнинг эътиборини атроф-муҳитни муҳофаза қилишга жалб қилиш ҳамда уларнинг ўсимликлар ва ҳайвонот оламига оид билимларини бойитишдан иборат.

Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.