Кроссворд кишининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, ақлий қобилияти ва фикрлаш даражасини ошириш, шунингдек, диққатини бир жойга жамлашда муҳим ўрин тутади. Шу боис унга қизиқувчилар ҳамма даврларда истаганча топилади.

Тарихда кроссворд билан боғлиқ қалтис ҳодисалар ҳам учраб туради. Шулардан бири 1944 йилда "Даилй Телеграпҳ" газетасида Иттифоқ (Буюк Британия, Франция, СССР, АҚШ) қўшинларининг Нормандияга кириш бўйича яширин операциясининг барча кодли номларини ўз ичига олган кроссворддир. У нашр этилган ва шов-шувларга сабаб бўлган.

Шундан сўнг разведка хизмати маълумотлар тарқалган манбани текширишга шошилган. Охир-оқибат ушбу сирли кроссворд бир кекса мактаб ўқитувчиси томонидан режалаштирилган ҳарбий операциядан мутлақо хабарсиз ҳолда тузилганлиги аниқланган. Тасодифий ўхшашликдан ҳарбийлар қатори ўқитувчининг ўзи ҳам ҳайратда қолган.

Сиз ҳам кроссворд ечаётган чоғингизда диққатингизни бир жойга жамланг, балки қандайдир муҳим сирдан огоҳ бўларсиз...

Шерзод Абдусамадов тайёрлади.