Хўжа Насриддин бозорда ўрик сотаётган эди. Шунда, олдига маҳалласида яшайдиган бир таниш аёл келиб:

—Ўригингиз ширинми, деб сўради.

Хўжа Насриддин:

—Татиб кўринг, деди.

Аёл:

—Мен рўзаман.

Хўжа насриддин:

Ундай бўлса, уйингизга олиб бориб енг. Пулини кейин берарсиз.

Ўрикни тортиб берар экан, ўйлаб қолди: Хозир рамазон ойи бўлмаса, демак....

—Қанақа рўза тутяпсиз?

Аёл:

—Уч йил аввал рамазонда қарзим қолган эди, шуни қазосини тутяпман.

Шунда Афанди ўрикни қайтариб жойига қўйди.

—Ҳозиргина бермоқчи эдингиз. Нима бўлди?

Афанди:

—Аллоҳга бўлган қарзингизни уч йилда бераётган экансиз, меникини ким билади қачон берасиз. Боринг, сизга қарзга бермайман, дебди.