*Қалбни уч нарсадан тозалаш зарур – очкўзлик, ҳасад ва ортиқча рашкдан.

* Кексалик яқинлашаётганидан эмас, унга етиб бормасликдан қўрқинг.

* Кимки ўзи бахтли бўлса, бошқаларга ёмонликни раво кўрмайди.

* Ҳис-туйғуларини бошқаришга ўрганган инсон ўз ҳаётининг хожасига айланади.

* Ёмон кунингда ёнингда турган эмас, бахтли онларингда ҳасаддан бўғилмаган инсон ҳақиқий дўстдир.

* Эшкакни бошқаришга ўрганмагунча қайиқни ўзгартирган бефойда.

* Аҳмоқ одам яқинларини қайта тарбиялашга уринади. Ақлли – уларга илм беришга, ниманидир ўргатишга интилади. Ва фақат доногина деярли имконсиз ишни амалга оширади – улар қандай бўлса, шундайлигича яхши кўради.

* Аввал куннинг тез ўтиб кетганига ҳайрон бўламиз, кейин эса бу кун эмас, балки бутун бошли ҳаёт бўлганини англаб етамиз.

Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.