Қон қуюқлашишига асосий сабаб камҳаракатлилик, нотўғри овқатланишдир. Ҳар бир киши бир кунда ўртача 30 мл. сув (ҳар 1 кг учун ) истеъмол қилиши керак. Қайнатилмаган, минералларга бой, ишқорий муҳитга эга бўлган, сирт таранглиги юпқа бўлган сувгина қонни ишқорий муҳитга айлантириб бера олади.
Ишқорий муҳитга эга бўлмаган қоннинг кислота муҳити ошиб кетади ва натижада қон қуюқлашади.
Сув ўрнига бошқа турдаги суюқликлар ичилса, танадаги кислота муҳити оширилгани учун қонда эритроцитлар зарядлари (+) ошиб кетади ва уларнинг бир-бирига ёпишқоқлиги ортади.
Жигарда қон қуюқлашиб кетиши олдини оладиган факторлар бор. Жигар яхши ишламаса, қон қуюқлашади.
Ёғли овқатларни кўп истеъмол қиламиз. Овқат таркибидаги ёғ танага киргач, парчаланмаса, қонга ўтиб кетади ва липидлар етишмовчилигига олиб келади, эритроцитларнинг қобиғидаги мембраналар ёпишқоқлигини кучайтириб юборади. Бу ҳам қонни қуюқлаштиради.
Агар сиз ўзингизда қон қуюқлиги ҳолатини сезсангиз, албатта, шифокорга мурожаат этинг. Бефарқлик оғир оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.
